Тошкентда ноябрь-декабрь ойларида «Тошкент ёшларни севади» шиори остида Ёшлар ойлиги ўтказилади. Тадбир доирасида спорт фестиваллари, интеллектуал лойиҳалар, маданият ва санъат, мода ва дизайн кўргазмалари, Poytaxt party концерт дастурлари ва бошқалар бўлиб ўтади. Тошкент шаҳар ҳокими Жахонгир Ортиқхўжаев «кўплаб сюрпризлар» борлигини маълум қилди.
Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ОАВ вакилларидан «Тошкент 5 ташаббус ҳаракати» ёшлар фестивалида тадбир бўйича кузатиладиган хато ва камчиликларни «сайтларда айлантирмасдан, ҳокимликнинг ўзига айтишни» сўради. «Тўйимизни бузманглар. Байрам байрамдек бўлсин. Биз кейин яна байрам ўтказишимизга иштиёқимиз бўлсин. Танқид деб кейин қўлимизни ерга туширишни хоҳламаймиз», — дея таъкидлади у.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг